

Англиялик футболчига «Ювентус» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Раҳим Стерлинг жорий мавсум ижара асосида «Арсенал»да ҳаракат қилмоқда. 30 ёшли футболчи жорий мавсум 23 та учрашувда 1 та гол урди ва 4 та голга ассист қилди.



