

29 ёшли ўйинчи сон мушакларидаги жароҳати туфайли март ойи охиридан бери майдонга туша олмаётганди.
Рафинья ушбу мавсум барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди.
Бразилиялик футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt уни 80 миллион еврога баҳолаган.



