Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"

Mirjalol Normatov
28 июн 2025, 12:12
"Барселона" футболчиси Рафинья "Атлетик"да ўйнаётган Нико Уильямснинг Каталония клубига ўтиши ҳақида гапирди.

Олдинроқ "Барса" футболчи учун 62 млн евро тўлашга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқалганди. Нико ҳам Рафиньянинг позициясида ўйнайди.

"Нико - юқори сифатли футболчи. "Барселона" уни сотиб олишга ҳаракат қилаётгани таажжубли ҳолат эмас. У Испания термасида ҳам яхши ўйнамоқда.

Ким бизнинг жамоага келаётган бўлса, уни яхши кутиб оламиз.

Мен яхши жисмоний ҳолатдаман. Ҳаётимдаги энг зўр мавсумимни ўтказдим. Бирор футболчининг келишидан хафа бўлмайман", - деди Рафинья.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Globo