

Жамоалар Европа лигаси плей-офф босқичининг 1-раундида тўқнаш келишади. Ўйин эртага, 16 февраль куни бўлиб ўтади.
"Баҳс қийин ўтади, аммо ўйлашимча бу мавсумдаги энг яхши ўйин бўлади.
Бу "Барселона"даги биринчи мавсумим. Адаптация одатий ҳол, ҳаммада шундай бўлади. Клубдаги энг яхши дамларимни ўтказяпман. Жамоадошларим ва клуб ходимларига фақат илиқ сўзлар айтишим мумкин" - дейди Рафинья.



