Рафаэль: "Ван Гал мени ёқтирмаган"

Aslanov Jasurbek
13 авг 2015
Ўтган ҳафтада "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, 3 млн. евро эвазига "Лион"га ўтган Рафаэлнинг таъкидлашича, уни Луи ван Гал ёқтирмаган.

МЮни Алекс Фергюсон бошқарганида, бразилиялик асосий таркиб футболчиси эди, аммо ван Гал келганидан сўнг ҳимоячи Премьер-лиганинг 6та ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.

"У бразилияликларни ёқтирмаслиги ҳақида эшитган эдим, аммо бунга 100% ишонмаганман. Ван Гал мени ёқтирмаслигини биламан, аммо бу менинг миллатимга боғлиқ дея олмайман.

2012/13 мен учун МЮ сафидаги энг яхши мавсум бўлди. Кейин Фергюсон кетди ва ҳаммаси ўзгариб кетди" - дейди Рафаэль.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com