UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  0 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  1 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  1 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  97 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  15 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  6

Радомир Антич ҳаётдан кўз юмди Янгиликлар

Радомир Антич ҳаётдан кўз юмди

“Реал”, “Атлетико” ва “Барселона”нинг собиқ мураббийи Радомир Антич 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда “Атлетико” клуби расмий сайти хабар бермоқда. Сербиялик мутахассиснинг ўлими сабаби хабар қилинмаган.

“Атлетико” оиласи афсонавий мураббий Радомир Античнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оиласига ҳамдард эканлигини билдиради. Унинг хотираси бир умр қалбимизда қолади”, дейилмоқда “Атлетико” матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

Антич футбол тарихида турли йилларда “Реал”, “Атлетико” ва “Барселона”ни бошқарган ягона мураббий ҳисобланади. Сербиялик мутахассис қўли остида 1995/96 йилги мавсумда “Атлетико” мамлакат чемпионлигига эришган. 1996 йилда эса жамоа мамлакат кубогида ғолиб чиққан.

Футболчилик фаолияти давомида Антич “Партизан”, “Фенербахче” ва “Сарагоса” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика