

"Биз "Ливерпуль" билан тушганимизни билганимда норози бўлдим. Бу бизга тушиши мумкин бўлган энг ноқулай рақиб эди. Улар ҳатто айрим жиҳатларда "Реал" ва "Бавария"дан ҳам кучлироқ. Уларда йўқотадиган нарса йўқ. Агар "Реал" ва "Бавария" бизга тўғри баҳо бера олмаслиги мумкин эди, "Ливерпуль" эса - жангчилар жамоаси", - деди Наингголан.




