UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  0 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  9 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  28 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0

Раббим Ҳасанов: “Барча жамоаларда молиявий муаммо бўлса керак” Янгиликлар

Раббим Ҳасанов: “Барча жамоаларда молиявий муаммо бўлса керак”

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Лекин жамоани бир қатор футболчилар тарк этишди.
Уларнинг ўрнига эса янги футболчилар ташрифи давом этмоқда. Жамоа ярим ҳимоячиси Раббим Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

“Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратяпмиз. Куни кеча Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши назорат учрашувини ўтказдик. 18 январь куни Тошкентда йиғилиб, машғулотларни бошлаймиз. Тошкентда 3-4та жамоалар билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз.

“Сўғдиёна” клуби билан шартномам ўз якунига етган. Клуб раҳбарияти мени жамоада қолишимни истаяпти. Молиявий муаммо барча жамоаларда бор. “Сўғдиёна” клуби раҳбарияти ҳам бундай муаммоларни секин-аста бартараф этмоқда.

Ҳозир бошқа жамоалардан қизиқишлар бор, лекин қайси жамоалиги сирлигича қолсин. Қолганини вақт кўрсатади. Чемпионатгача анча вақт бор. Ҳамма нарса ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Агарда жиддий таклифлар бўлса ўйлаб кўраман ва қайси вариант маъқул келса ўшани танлайман. Футболчининг ҳаёти шу. Бир кун бошқа клубда, яна бир кун бошқа клубда”, - дейди Раббим Ҳасанов.  

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика