
Қирол кубоги финалида "Барселона" ва "Атлетик" тўқнаш келади ва бу ўйин 30 май куни бўлиб ўтади.
"Ҳар қандай стадионда ўйнайверамиз. Сиғими қанча катта бўлса, шунча яхши. "Реал"нинг қарорини ҳурмат қиламан. Ўйлашимча, "Барселона" мухлисларига ҳам "Реал"нинг "Камп Ноу"да ўйнаши ёқмайди" - дейди Алькантара.