UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  30 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6

Қуйи лигада умуман ўйнамаган ҳужумчи ёхуд Баҳриддин Ваҳобов 15 йилдан сўнг яна “Сурхон”га қайтди Янгиликлар

Қуйи лигада умуман ўйнамаган ҳужумчи ёхуд Баҳриддин Ваҳобов 15 йилдан сўнг яна “Сурхон”га қайтди

Қишки трансфер ойнасида футболчиларнинг у жамоадан бу жамоага ўтиши доимо мухлисларнинг диққат марказида туриши шубҳасиздир.

Ўтган ҳафтада эътиборга молик ўтишлардан бири бу – Баҳриддин Ваҳобовнинг “Сурхон” қайтиши бўлди. Негаки, тажрибали ҳужумчи бунгача супер лига вакили “Бухоро” таркибида бўлажак мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган тажрибали ҳужумчи кутилмаганда, Термиз жамоасидан тушган таклифни қабул қилди. Ўқувчиларимиз яхши эслашса керак, 35 ёшли футболчи катта футболга айнан “Сурхон” жамоаси орқали кириб келган.

Бу ҳақда унинг ўзи шундай деди: - 2002 йилнинг ёз ойларида Универсиада ўйинларига тайёргарлик кўраётгандик. Ўша пайт олий лига вакили “Сурхон” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушиб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этганмиз. Эътиборлиси олий лига жамоаси дарвозасига киритилган уччала голга ҳам камина муаллифлик қилган. Ўша куни рости омадим ҳам чопганди. Баҳс якунига етгач, бош мураббий Андрей Павловский мени ўз жамоасига чақирган. Табиийки “Сурхон”нинг таклифини рад эта олмасдим. Аксинча хурсандчилигим чексиз эди.

21 ёшидаёқ бирданига асосий жамоанинг аъзосига айланган футболчи хатто ўринбосарлар таркибида ҳам ўйнамасдан олий лигада дебют қилишга муваффақ бўлганини кўпчилик яхши билмаса ҳам керак. Қизиқ, бу қандай амалга ошган?

-“Сурхон”нинг ўша йиллардаги бош мураббийи Павловский мени дарҳол асосий жамоа машғулотларига жалб этган. Иккинчи давра баҳсларига расмий рўйхатдан ўтказиб, менга катта ишонч билдирган. 2002 йилги чемпионатнинг иккинчи давра, дастлабки ўйинида “Насаф”га қарши ўйинда мураббий мени бошланғич таркибда майдонга туширган. Шу-шу Андрей Павловскийнинг юксак ишончи ва ўз устимда тинимсиз ишлашим натижасида асосий таркибда ўйнаб кетганман – дея тарихни эсга олиб ўтади Ваҳобов.


Тажрибали ҳужумчи “Сурхон”да сўнгги бор 2003 йили ўйнаганди. Орадан 15 йил вақт ўтиб у яна собиқ жамоасига қайтди. Бу қандай амалга ошди? – Билсангиз керак, сўнгги йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан футболга бўлган эътибор ортиб бормоқда. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов миллионлар ўйинига жуда қизиқади. Бу инсон илгари Навоий вилояти ҳокими сифатида фаолият юритаётганида менинг “Қизилқум”даги ашаддий ишқибозларимдан бири бўлган ва доимо қўллаб-қувватлаб, ишонч билан қарарди. Тўпурар бўлишим учун ҳам мухлислик қиларди. Эндиликда Эркинжон Турдимов Сурхондарёда ҳам футбол ишқибозларининг чанқоғини қондириш мақсадида жамоага жиддий эътибор қаратмоқда. У киши вилоятда йўқ бўлиб кетган жамоани қайта тиклади ва ҳозирда “Сурхон”нинг олдига кучлилар сафига чиқиш вазифасини қўйди. Бундан халқ жуда мамнун эканлигини яширмаяпти. Яхши жамоа шакллантириш учун жамоага ишбилармон менежер ҳам жуда зарурдир. Вилоят ҳокими яқинда “Сурхон” жамоасига футбол фидоийси Абдуғани Сангиновни раҳбар этиб тайинлади. Бу эса айни муддао бўлди. Негаки, Сангинов футболни жуда яхши тушунади ва иш олиб бориш услуби ҳам юқори даражада дейиш мумкин. Боиси Абдуғани Абдураҳмонович билан илгари собиқ “Тўпаланг” жамоасида бирга ишлаганмиз ва у кишини жуда яхши биламан. 2007 йили Саросиё туманида “Тўпаланг” жамоасини яхши шакллантира олганди. У кишининг “Сурхон”га раҳбар этиб тайинлангани энг тўғри қарорлардан бири бўлди десам янглишмаган бўламан. Айнан Абдуғани Абдураҳмоновичнинг ташаббуси ва Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг таклифи мени “Сурхон” жамоасига қайтишимга туртки берди. Раҳбарият келажакда жамоада мураббий сифатида ишлашим учун ҳозирдан махсус курсларда ўқитишни ва малакамни ошириб боришим учун ёрдам беришларини айтди. Насиб қилса раҳбариятнинг ишончни оқлаб, жамоага тўлиқ куч билан қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман – дейди Баҳриддин Ваҳобов.

Мухлисларга яхши маълумки, айни дамда “Сурхон”ни янги мавсумга Дилшод Нуралиев тайёрламоқда. Ушбу мутахассис бунгача асосан ёшлар билан ишлаб келган 35 ёшли Ваҳобовга бош мураббийнинг ишончи қанчалик даражада бўлмоқда? – Футболчилик фаолиятим давомида бунгача кўплаб таниқли мураббийлар қўли остида ўйнадим. Лекин ҳеч бирини аълоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Улардан кўп нарсаларни ўзимга кашф этганман. Дилшод Нуралиевни раҳбарият бош мураббийликка муносиб кўрдими демак, уларнинг қарорини хурмат қилишимиз керак. Нуралиев билан ҳам муносабатларимиз ёмон эмас. Яқинда клубимиз раҳбарияти, мени жамоага таклиф этиб, бош мураббий билан учраштирди ва ўзаро гаплашиб олдик. Тўғрисини айтсам, мен жуда кўп нарсадан воз кечиб “Сурхон”га қайтишга қарор қилдим. Эндиги мақсадимиз вилоят футболини аввалги қаддини тиклашдан иборатдир – дея қўшимча қилади деновлик футболчи.


Мухлисларга яхши маълумки, Ваҳобов ўтган йили “Бухоро”да ўйганди ва унга бош мураббий Улуғбек Бақоев ҳам катта ишонч билан қарарди. 2017 йилги чемпионатда тажрибали ҳужумчи 20та ўйинда майдонга тушгани ҳам сўзимизга исбот бўлса ажаб эмас. Жорий мавсумда ҳам бухороликлар устози Баҳриддинни ўз жамоасида кўришни истаётганди. Чунки у қишки ўқув-йиғин машғулотларини асосан “Бухоро”да ўтказди. Ваҳобов жамоадан кетиши осон бўлмаганини айтиб ўтди. – Тўғриси, “Бухоро”да ўйнаб жамоага анча мослашиб кетгандим. У ерда ўзимни жуда яхши хис қилганман. Мухлислар билан ҳам доим яхши муносабатда бўлдим. Улар жамоадан кетганимни эшитиб, кун-ора телефон орқали боғланиб, жамоага қайтишимни сўрамоқда. Бунинг учун улардан миннатдорман. Бош мураббий Улуғбек Бақоевга ҳам катта раҳмат айтаман. У киши менга ишонаётганди. Келгусида ёрдамчи сифатида ишлашимни айтарди.

Айтишларича “Сурхон”ни бу йил олдига супер лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Бу борада Ваҳобовнинг муносабати қандай? – Боя айтиб ўтганимдек, вилоят ҳокими томонидан футболга, хусусан “Сурхон” жамоасига эътибор юқори даражада. Жамоа учун қулай бўлган шароитлар яратиб борилмоқда. Клуб ўз автобусига эга. Янги қароргоҳ қурилмоқда. Тошкентда кўнгилдагидек йиғин ўтказиш учун имконият бўляпти. Абдуғани Сангинов илгари “Тўпаланг” жамоасини ҳам кучлилар сафига олиб чиққан. Насиб қилса ушбу раҳбаримиз бошчилигида “Сурхон” ҳам супер лигага йўл олади. Агарда супер лигага чиқишимизга ишонмаганимда, клубга қайтмасдим.

Фаолияти давомида “Сурхон”, “Тўпаланг”, “Пахтакор”, “Шўртан”, “Бухоро”, “Қизилқум” каби жамоаларда ўйнаган Ваҳобов бунгача про-лигада умуман ўйнамаган кам сонли футболчилардан биридир. Шундай экан Баҳриддин бу йил про-лигада дебют мавсумни ўтказади. – Тўғриси, мен катта футболга супер лига клуби орқали кириб келганман ва Худога шукур бунгача фақат мамлакатимизнинг номдор жамоаларида ўйнадим. Бу йил менимча про-лига ўйинлари ҳам кескин ва курашлар бой, қизиқарли руҳ остида ўтади. Ўз олдига жиддий мақсад қўйган жамоалар сони ортиб бормоқда. Бу албатта чемпионатга бўлган қизиқишни ҳам оширади. Рақобат кучайган сари, ўйинлар ҳам томошабоп тарзда ўтади.Насиб қилса бу йил “Сурхон”ни кучлилар сафига олиб чиқиб, кейин футболчилик фаолиятимни ҳам тугатсам керак. Энг муҳими айнан шу жамоада ўйнашни бошлаб, шу ерда чиройли тарзда тугатишни ўйлаяпман. Бу йил мураббийликка ўқишни бошлайман ва ҳозирдан ўзимни бу борада тайёрлаб боришим керак – дейди Баҳриддин Ваҳобов.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика