UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  0 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  9 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

Қувондиқ Рўзиев: “Қўқонлик мухлислар учун борингни берсанг арзийди” Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: “Қўқонлик мухлислар учун борингни берсанг арзийди”

Якунига етган мавсумни юқори савияда ўтказган футболчилардан бири – Қувондиқ Рўзиев бўлди.

Қўқонлик футбол мухлисларининг ёқимтойига айланган ва жамоамизнинг муваффақиятларида ўзининг катта ҳиссасини қўшган Қувондиқ Рўзиев билан қисқача суҳбатда бўлдик.


– Қувондиқ, тарихга айланган 2018 йилги мавсум сиз учун қандай ўтди? “Қўқон-1912” жамоаси ўйинларидан ва ўзингизнинг ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
– Бу йилги мавсум биз учун қийин кечди. Суперлигада 12 жамоа қолгани ҳар бир ўйиннинг жанговор руҳда ўтишини таъминлади. Ўткинчи учрашувнинг ўзи бўлмади. Сабаби ҳар бир жамоа юқори олтиталикка киришни мақсад қилганди. Биринчи олтиталикка кирга олмаганимиздан кейин жамоамизда қандайдир руҳий тушкунлик ҳукмронлик қилди. Кетма-кет мағлубиятлар охирги ўринга тушиб қолишгача олиб келди. Лекин мавсумнинг якуний қисмида ўзимизни қўлга олишга муваффақ бўлдик ва кетма-кет қозонилган ғалабалар эвазига Суперлигадаги ўрнимизни сақлаб қолдик. Бу ерда мураббийларимизнинг меҳнатларини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим.

Ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, бу йилги мавсумда ўйинимда ўсишга эришдим деб айта оламан. Бош мураббиймиз таянч зонасидан ҳужумкор ярим ҳимоячи ёки ҳужумчи ортида ўйнатиб кўрди. Янги позициям менга анча мақул келди ва ўйинимда ўзгариш сезилди.

– Бу йилги чемпионат янги форматда ўтказилгани кўплаб баҳс-мунозаларга сабаб бўлди. Суперлига формати сизга маъқул бўлдими ёки эски формат яхшимиди?
– Бу йилги формат бир томондан қизиқарли иккинчи томондан зерикарли бўлди. Биринчи босқичда барча кучли олтиликка астойдил ҳаракат қилди ва ўйинлар шиддатли тарзда кечди. Иккинчи босқичда чемпионат савияси бирдагина пасайиб кетди. Бунга сабаб жамоаларнинг икки гуруҳга бўлингани деб биламан. “Олтин очко”лар қоидаси кўплаб жамоаларга, хусусан бизларга панд берди. Кучли олтиталикка кира олмагач, кўп очколардан маҳрум бўлдик ва иккинчи босқичда анча қийналдик. Бошқа томондан иккинчи олтиталикка киргач, мухлислар ташрифи ҳам кескин пасайди.

Тўғри ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Аммо барибир шу “олтин очколар” қоидасини қайта кўриб чиқиш керак. 12 та жамоа қолгани чемпионатдаги интригани кучайтиради. Фақат шу бўлиниши бироз “ўхшамади”. 12 жамоани ҳеч қандай гуруҳларга ажратмасдан ўйнатиш тизимизни ўйлаб топиш керакмикан. Шунда суперлига мавқеи янада ошармиди деб ўйлайман.



– Сиз кўплаб мураббийлар қўли остида ўйнагансиз. Нўъмон Ҳасанов ҳақида фикрингиз қандай?
– Фаолиятим давомида Рустам Абдуллаев, Мирко Йеличич ва Нўъмон Ҳасановлар қўли остида ўйнадим. Нўъмон Ҳасанов ҳақида фақат ижобий фикрларни билдириш мумкин. Чунки, бу мутахассис ҳар бир футболчини қандай хусусиятга эга эканлигини яхши билади ва унинг очилмаган қиррарларни кашф эта олади. Нўъмон ака сўнгги икки йилда Қўқон футболида катта ишларни амалга оширди. Бунга мисол сифатида Жавоҳир Сидиқовнинг кашф этилишини кўрсатиш мумкин. Жавоҳир икки йил ичида миллий терма жамоа даражасидаги ўйинчига айланди. Бундан ташқари, Ойбек Рустамов, Муҳаммаданас Ҳасанов ва Иқбол Маликжонов каби ўйинчиларни ҳам Нўъмон аканинг топилмаси, десак муболаға бўлмайди. Улар ўринбосарлар таркибида ўзларини кўрсатишганди, Нўъмон ака ушбу футболчиларга имконият берди ва Қўқон футболига янги номларни тақдим этди.
Нўъмон аканинг ажойиб хусусиятларидан бири футболчининг инсонийлигини биринчи ўринга қуяди. Қанчалик кучли футболчи бўлмасин, характери оғир бўлса, жамоада олиб қолмайди. Камтар, камсуқум инсонларни қадрлайди ва улар билан ишлашни ёқтиради. Нўъмон ака ҳеч қачон мағлубиятларда бирор футболчини айблаганини кўрмаганман. Ўз устида тинимсиз ишлаб оғир вазиятдан чиқиб кетиш йўлларни қидиради.

Жамоамиз мураббийи Азиз Тўхтабоев ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Жамоамиздаги ажойиб муҳит юзага келишида Азиз Тўхтабоев ва Нўъмон Ҳасановларнинг ҳиссалари беқиёс. Азиз ака келажакда яхши мураббий бўлишига ишонаман.

– Жамоада яратилган шароитлар сизни қониқтирмоқдами, молиявий муаммолар бўлмадими?
– Жамоамизнинг шароитлар қониқарли даражада. Биргина муаммо сўнгги турга келиб, ўйингоҳимиз билан юзага келди. Чиройли футбол намойиш этишимизга майдоннинг ҳолати ҳалақит берди. Эштишимча, “Марказий” стадионидаги чим янгиланаётган экан. Ўйлайманки, Марказий” стадионнинг майдони янги мавсумда чиройли кўринишга эга бўлади.
Молиявий қийинчилик ҳар бир жамоада бўлган. Бизда ҳам иккинчи босқич бошида бироз молиявий томондан муаммолар бўлди, лекин клубимиз раҳбарининг уддабуронлиги сабабли барча қийинчиликлар бартараф этилди.

– Келгуси режаларингиз ҳақида ўртоқлашсангиз?
– Хабарингиз бор, ҳуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли эдим. “Қўқон-1912”да ижара асосида тўп сурдим. Йил сўнггида шартномам ўз поёнига етади ва мен эркин агентга айланаман. Ҳозир уч-тўрт жамоадан таклифлар бўляпти. Лекин ҳали якуний қарорга келганим йўқ. Албатта биринчи навбатда “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ва бош мураббийимиз билан маслаҳатлашаман. Ҳозирча бироз ҳордиқ чиқармоқчиман.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлаб келган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Мана шундай ишқибозлар учун майдонга тушиб, борингни берсанг арзийди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика