Қувондиқ Рўзиев 2021 йил қайси клубда ўйнайди?
01 янв 2021 20:53
Янгиликлар
Қувондиқ Рўзиев 2021 йил қайси клубда ўйнайди?
Бу хабарларга сабаб Қувондиқ Рўзиев ҳозирги кунда республикамизнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эканлиги ҳамда унга Суперлиганинг кўплаб клублари жиддий қизиқиш билдирганлигидур. Қувондиқ ўтган мавсумларда “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчиларидан бирига айланди. Сўнгги йилларда футболчига юртимиз ҳамда хориж жамоаларидан жиддий таклифлар бўлиб турди.
Футболчига бўлган бу қадар эътибор жамоа аҳил оиласини ҳам қувонтиради. Бироқ кўплаб таклифлар бўлишига қарамасдан Қувондиқ Рўзиев “Қўқон-1912” жамоасига содиқлигини исботлаб келмоқда. Рўзиев каби сифатли футбол кўрсатадиган футболчини ҳар доим ҳам республикамизнинг гранд жамоалари ўз сафларида кўришни истайдилар. “Қўқон-1912” жамоаси азиз мухлисларга шуни маълум қиладики, жамоа Қувондиқ Рўзиев билан келгуси мавсумни Қўқонда ўтказиши борасида келишувга эришди. Жамоанинг содиқ ҳамда фидоий футболчиси келгуси мавсумда ҳам “Қўқон-1912” жамоасида фаолият олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар