Азизбек Аманов ҳам терма жамоага чақирилди
01 окт 2021 22:09
Янгиликлар
Азизбек Аманов ҳам терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Иорданияда йиғин ташкил этади.
Бугун бўлиб ўтган Суперлига 21-тур "Металлург" - "Локомотив" баҳсининг охирида гол уриб, "темирйўлчилар"га муҳим ғалабани тақдим этган Азизбек Аманов ҳам миллий терма жамоамизга таклиф этилди.
Азизбек Аманов терма жамоамизнинг дастлабки рўйхатида йўқ эди, бироқ кейинчалик ЎФА клубга расмий хат билан мурожаат қилиб, ушбу футболчи ҳам мамлакатимиз бош жамоасига чақирилганини маълум қилди.
Эндиликда "Локомотив"дан икки нафар футболчи - Ислом Қобилов ва Азизбек Аманов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, миллий жамоа Иорданиядаги йиғин доирасида 9 октябрь Малайзия ва 12 октябрь куни Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар