UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  1 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  0 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  23 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4

Қувайт - Жанубий Корея. Превью Янгиликлар

Қувайт - Жанубий Корея. Превью

Осиё Кубогининг 2-турини Канберра шаҳрида бўлиб ўтадиган Қувайт - Жанубий Корея учрашуви очиб беради.
Дастлабки турда мезбонларга қарши майдонга тушиб 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган Қувайт иккинчи турда бор имкониятини ишга солиши турган гап.

Жанубий Корея биринчи турда Уммон устидан 1:0 ҳисобида устун келди ва ҳозирча уч очкога эга.

Қувайт терма жамоаси Осиё Кубокларида 10-бор иштирок этаётган бўлса, Корея 13-марта қитъа чемпионатига чиқди. Жанубий Корея терма жамоаси 1956 ва 1960 йилларда, Қувайт 1980 йилда Осиё чемпиони бўлган.

Бу икки жамоа барча мусобақаларда ўзаро 21та ўйин ўтказган. Қувайт ҳисобида 8та ғалаба бор, 10 марта Жанубий Корея зафар қучган. Қолган 3 учрашув дуранг билан тугаган. Тўплар нисбатида корейслар устун - 28:20.

Фақат Осиё Кубокларини ҳисобга олинган ҳолда ушбу жамоаларнинг ўзаро статистикаси: Қувайтда 4та ғалаба, Жанубий Кореяда 2та ғалаба, 1 дуранг. Тўплар нисбати - 8:8

Дастлабки турда Қувайт сафида Ҳуссайин Фадҳел ва Файсал Зайд сариқ карточка олишди. Бу футболчилар иккинчи ўйинда эҳтиёт бўлиб ўйнашмаса гуруҳдаги сўнгги турни ўтказиб юбришади. Корейслар сафида илк турда ҳеч ким огоҳлантириш олмади.  

Қувайт - Жанубий Корея
13 январь 2015. Канберра. "Канберра" стадиони.
Бош ҳакам
: Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон ва Муҳаммад Ризо Абулфазли (иккиси Эрон)
Тўртинчи ҳакам: Юдаи Юмамото (Япония)
Бешинчи ҳакам: Нажаҳ Алҳамаидаҳ (Ироқ)


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика