UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" (матнли трансляция)  6 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  0 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью Янгиликлар

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов куни кеча championat.asia сайтига интервью берганди.

- "Ордабаси"даги мавсум қандай ўтди?
- Мавсум яхши ўтди деб ўйлайман. Сабаби клуб билан бирга Қозоғистон чемпиони бўлдик, мамлакат кубоги финалига чиқдик (суҳбат 3 ноябрь куни бўлган). Конференциялар лигасида ҳам гуруҳ босқичига чиқа олмаган бўлсак ҳам муносиб қатнашдик.

- Бу клуб олдига мавсум бошида чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шахсан ўзингиз чемпион бўлишига қанчалик ишонгандиз?
- Чемпион бўлишимизга бошидан ишонгандим. Сабаби мавсум олдидан таркибга жалб этилаётган футболчилар, легионерларни кўргандим. Бир қатор Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзолари таркибга қўшиб олинганди.




- Беларусь чемпиони тўпурари сифатида Қозоғистонга кўчиб ўтдингиз. Аммо "Ордабаси"да кўп гол ура олмадингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Биринчидан, кўп имкониятлардан фойдалана олмадим. Иккинчидан, янги жамоага келганим учун барибир футболчилар билан тил топишиб кетишда бироз қийналдим. Лекин асосийси жамоамиз якунда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олганидан хурсандман.

- Икки чемпионатни таққослай оласизми?
- Ўхшаш томонлари кўп. Фарқи эса Қозоғистонда кўп клублар беш ҳимоячи билан ўйнар, асосий урғуни стандарт вазиятларга қаратар экан.

- Қозоғистон стадионлари ҳақида нималар дея оласиз? Ўзиз ўйнаган энг яхши стадион қайси бўлди?
- Қозоғистонда Беларуса нисбатан сунъий майдонлари кўпроқ экан. "Қайрат" ва "Тобол"нинг уй стадионлари яхши ҳолатда эди. Сунъий майдон табиийга нисбатан қаттиқроқ бўлади, бу эса жароҳат олиш учун хавфни оширади.

- Бу йил Қозоғистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ким бўлади деб ўйлайсиз?
- Менимча "Ордабаси" етакчиси Асхат Тагриберген энг яхши футболчи бўлса керак. Сабаби у нафақат клубда, балки Қозоғистон терма жамоасида ҳам яхши ўйнади.

- "Ордабаси" сафида энг муҳим голингиз қайси?
- Менимча "Мақтаарал" билан ўйинда урган голим бўлса керак. Сабаби ўша учрашувдан аввал иккита ўйинда ютқазиб қўйгандик ва таъқибчиларимиз анча яқинлашиб қолишганди. "Мақтаарал"га уран голим жамоамга 3 очко келтирди ва "Астана", "Актобе" билан фарқ янада камайиб кетмаслигига замин яратди.




- Қозоғистон миллий терма жамоаси Евро-2024 саралашида ажойиб иштирок этмоқда. Қўшниларимизда Европа чемпионатига чиқиш имконияти қанчалик деб ўйлайсиз?
- Европа чемпионатига чиқиш имконияти яхши. Сўнгги турда Словенияга қарши сафардаги баҳс барчасини ҳал қилиб беради.

- Бобир Абдихолиқов янги мавсумда ҳам "Ордабаси"да қоладими?
- Барчаси Қозоғистон кубоги финалидан кейин ҳал бўлади. Вақт кўрсатади.

- Терма жамоамиз ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралашидани ўз юришини бошлайди. Туркманистон ва Эрон билан баҳслардан ғалаба кутсак бўладими?
- Албатта, Туркманистон ва Эрон билан ўйинларда ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Насиб қилса мухлисларни хурсанд қиламиз

- Қозоғистонда футбол журналистикаси қай даражада экан?
- Тўғриси умумий футбол ОАВга эътибор қила олмадим. Аммо ўз клубимизда ишлаган матбуот хизмати ажойиб ишлади дея оламан. Чунки "Ордабаси" клуби ҳаёти ижтимоий тармоқларда аъло даражада ёритиб борилди.



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика