Қозоғистонлик мураббий Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги имкониятларини баҳолади

Aziz Tukhtamuradov
13 янв 2024, 12:24
Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси катта мураббийи Александр Кузнецов Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги имкониятларини баҳолади.

"Улар қўшниларимиз эканлиги уларга мухлислик қилишимиз кераклигига олиб бормоқда. Улар чиқса бўладиган гуруҳда - Сурия ва Ҳиндистон Ўзбекистон ўтиши шарт бўлган рақиблар. Кейин эса агар улар ташкилий томонлама яхши ҳаракат қилишса, плей-офф баҳсларида ҳам сюрприз тақдим эта оладилар. 

Уларда юлдузлар бор, шунингдек ёшлар ўртасидаги ЖЧда ўзини кўрсата олган футболчилар ҳам бор", - деди Кузнецов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 13 январь куни Сурияга қарши ўйин билан Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади. 


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.kz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›