UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  4 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  25 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  1 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Қозоғистонлик футбол журналисти: "Бизда ўзбек футболчиларини қадрлашади. Олимпиадада сизнинг жамоангизни кузатиб борамиз" Янгиликлар

Қозоғистонлик футбол журналисти: "Бизда ўзбек футболчиларини қадрлашади. Олимпиадада сизнинг жамоангизни кузатиб борамиз"

Кеча бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси саралашидан ўрин олган "Ордабаси" - "Петрокуб" (Молдова) учрашувида championat.asia муҳбири Николай Егоричев қозоғистонлик футбол журналисти Алим Динасилов билан суҳбатлашди (Metaratings.kz сайти).

- Учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фикримча, "Ордабаси"да қандайдир ишончсизлик бор эди. Ахир УЕФА Чемпионлар лигасидаги илк ўйин. Балки ўйин бошиёқ олинган жароҳат бош мураббий Александр Седнёвнинг режаларини ўзгартириб юборгандир. Қайд этиш лозимки, "Петроcубе" -  муносиб рақиб. Жамоа у ерда машҳур "Шериф"ни мағлуб этиб, Молдавия чемпионлигини қўлга киритган. Бу осон бўлмайди, лекин "Ордабаси" кейинги босқичга чиқишига ишонаман. 

- Чимкентда маҳаллий мухлисларнинг ўйинга бўлган қизиқишини оширадиган ҳеч қандай лавҳа ёки баннерлар йўқлигига эътибор бердим...

- Дарҳақиқат, бундай нарсалар бўлмади. Лекин ўйинга қизиқиш жуда катта эди. Барча чипталар сотилди. Тўғри, стадион 100 фоизга тўлгани йўқ. Менимча, бу олиб-сотарлар билан боғлиқ. Баннерларга келсак, шуни айтишим мумкинки, Қозоғистон терма жамоасининг УЕФА Миллатлар лигаси доирасидаги ўйинида Грецияда бўлганимда ҳам шаҳарда реклама йўқ эди. Ҳозирда ижтимоий тармоқлар ва медиа-маркетингга кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

- "Ордабаси"даги ўзбекистонлик футболчилар - Шахбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев ҳақида қандай фикрдасиз?

- Қозоғистонда ўзбек футболчиларига жуда яхши муносабатда бўлишади. Улар қадрлашади ва ҳурмат қилишади. Ўзбекистон терма жамоалари сўнгги йилларда катта ютуқларга эришди. Ўзбек футболи қозоқ футболи билан рақобатлаша олади, ҳатто баъзи жиҳатларда ўзиб ҳам кетди. Умаров ва Яхшибоевга келсак, улар Қозоғистон чемпионлари сафида ўйнашади. Бу эса кўп нарсадан дарак беради. Ўтган йили Бобир Абдихолиқов ҳам ўйнаб, чемпионликка ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Яхшибоев эса бу мавсум келди ва яхши ўйин кўрсатмоқда. У Европада ўйнаган ва бу даражасидан далолат беради. Яхшибоев Исламхан ва Тагибергенлар каби "Ордабаси" етакчиларидан бири.

- Қозоғистонда, хусусан, Чимкентда Ўзбекистон терма жамоасига муносабат қандай? Чунки мамлакатимизда кўпчилик Қозоғистон терма жамоасини УЕФА Миллатлар лигаси ўйинларида ва Евро-2024 саралашида қизиқиш билан кузатишган ва мухлислик қилганди.

- Кузатишади албатта. Лекин катта эътибор билан эмас. Чунки Ўзбекистон Осиё Футбол Конфедерасиясида ўйнайди. Балки Қозоғистон ҳам Осиёда ўйнаганида кўпроқ кузатишарди. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Олимпиадага йўл олгани билан табриклайман. Ўзбекистон ёшлар ва ёшлар терма жамоалари Қозоғистон жамоаларидан фарқли ўлароқ, яхши натижалар кўрсатмоқда. Бу борада ўзбек футболи биздан олдинда. Сизда жуда кучли авлод етишиб чиқмоқда. Ўзбекистон - бизнинг қўшнимиз, биродаримиз. Шунинг учун Париждаги ўйинларда сизнинг Олимпия терма жамоангизни ҳам кузатамиз. 

- Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасининг қайси футболчиларини биласиз?

- Шомуродов, Файзуллаев, Ҳусанов. Мен Виталий Денисов Россияда ўйнаганида ҳам уни кузатардим.  Олдин Қозоғистонда ўйнаганларни ҳам яхши эслайман: Кападзе, Гейнрих, Бақоев, Сергеев. Шунингдек, Жалолиддиновни ҳам эслайман - у "Қайрат"да ўзининг бор имкониятларини кўрсата олмади, лекин у жуда ақлли ва техник томонлама кучли футболчи эканлиги кўриниб турарди. 

- Сизнингча, нима учун ўзбек футболчилари Қозоғистонда ўйнайди, лекин Ўзбекистонда қозоқ футболчилари йўқ?

- Менимча, бу ҳам Ўзбекистоннинг Осиёда ўйнаши билан боғлиқ. Бу ерда еврокубокларга чиқиш учун кураш бор. Агар эътибор берган бўлсангиз, қозоқ футболчилари ўз мамлакатидан ташқарида жуда кам. Ҳатто Европада ҳам улар кўп эмас. Балки яқин орада футболчиларимиз Ўзбекистонга боришар. Сизда барибир яхшироқ инфратузилма, яхшироқ стадион ва сифатли майдонлар бор.


Николай Егоричев суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика