Қозоғистон кетма-кет 14та ўйиндан бери ютмаяпти. Серия бир йилдан ошиқ давом этмоқда

Alisher
13 окт 2021, 08:38
Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Финляндия (0:2)дан мағлубиятга учради.

Жамоа 14та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Қозоғистон бу давр мобайнида 9та мағлубият ва 5та дуранг қайд этди.

Қозоғистон термаси сўнгги бор 2020 йилнинг 4 сентябрида Миллатлар Лигаси доирасида Литва (3:1)ни мағлуб этган эди.

Жаҳон чемпионати саралашида Талгат Байсуфинов жамоаси D гуруҳида 3 очко жамғарган ҳолда, сўнгги ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia