UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  0 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  5 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Нега Қосимовнинг "кетмони учмаяпти"? Янгиликлар

Нега Қосимовнинг "кетмони учмаяпти"?

Бугунги мавзумиз АГМК ёки ОКМК бўлади.

Олмалиқ клуби молиявий жиҳатдан юртимиздаги энг бақувват ва барқарор жамоалардан биридир. Таркиб ҳам кишининг ҳавасини келтирадиган даражада сайқалланган. Шу туфайли "кончилар"га янги мавсум чемпионлиги учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралаётган эди. Бироқ, старт максималь даражада омадсиз бўлди.

Суперлиганинг дастлабки 3 турида 2 бор мағлуб бўлган АГМК кубокни ҳам дуранг билан бошлади. Аллақачон "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Насаф"га имкониятни бой берган "Локомотив" Миржалол Қосимов шогирдлари билан 2-ўйинда ҳам енгилмади.

Келинг, жамоа иштирокидаги охирги 7 та расмий учрашувга эътибор қаратамиз.

20 ноябрь. "Қўқон-1912" 2:2 АГМК (Суперлига)

24 ноябрь. АГМК 0:2 "Насаф" (кубок)

27 ноябрь. АГМК 0:1 "Сўғдиёна" (Суперлига)

4 март. "Металлург" 1:0 АГМК (Суперлига)

11 март. "Локомотив" 2:1 АГМК (Суперлига)

1 апрель. "Сурхон" 1:2 АГМК (Суперлига)

7 апрел. АГМК 1:1 "Локомотив" (кубок)

Хуллас, АГМК 21 лик имкониятдан атиги 5 очко жамғаришни уддалади. Бу чемпионатнинг ҳозирги иштирокчилари орасидаги энг ёмон натижалардан бири ҳисобланади (Пастда фақат "Динамо" бор).

Жамоанинг омадсиз ўйинларига ҳар ким турлича сабаб кўрсатиши мумкин. Оптимал таркиб йиғилмаётгани, жарохат-у дисквалификациялар, мавсум эндигина бошлангани, ҳакамлар ва ҳ.к. Биз эса хулоса қилишга шошилмай, "Локомотив" билан ўйиндаги энг хавфли вазиятларга эътибор қаратамиз.

8-дақиқа. Хуршид Ғиёсов чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдончасига оширди — гол!

39-дақиқа. Миржамол Қосимов чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан тўпни рақиб дарвозаси олдига етказиб берди...

42-дақиқа. Сардор Раҳмонов чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни марказга оширди. Кескин вазият юзага келди.

43-дақиқа. Дилшод Аҳмадалиев ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни марказга оширди. Яна бир зарба.

59-дақиқа. Ўнг қанотдан яна бир узатма, Алишер Жалиловнинг бош билан йўллаган зарбасига дарвоза устунига тегди.

71-дақиқа. Чап қанотдан олдинга ўтган Миржамол Қосимовнинг жарима майдони ичига оширган узатмаси хавфли вазиятни юзага келтирди.

73-дақиқа. Акром Комилов чап қанотдан узатмани амалга оширди. Жарима майдони ичидаги Миржамол Қосимов пенальти ишлашга ҳаракат қилиб кўрди.

90+4. АГМК бурчак зарбасидан кейин қулай имкониятга эга бўлганди.




Бу нима дегани? Бир ўйинда 8 та хавфли эпизод яратилмоқда. Ва уларнинг барчаси қанотдан жарима майдони ичига узатилган тўплардан кейин пайдо бўлди

Биласиз, Қосимов мураббий сифатида кросс ва стандарт вазиятларга алоҳида эътибор қаратади, урғу беради. Буни сиз-у мен билсак, АГМКга қарши ўйнайдиган рақиблар ҳам англаган, албатта. Шу туфайли ҳар ўйинга алоҳида ёндашиш, рақибга кўра тактика танлаш лозим. Бу ишни Олмалиқ клуби мураббийлар штаби нечоғлик уддаламоқда?

Мазкур саволга жавоб олиш учун АГМК томонидан урилаётган охирги голларга эътибор қаратамиз. Сўнгги 8 расмий ўйинда рақиб дарвозаси 9 бор ишғол қилинган. Голларнинг барчаси пенальти ёки қанотдан амалга оширилган узатмаларидан кейин рўй берган. Таркибда Санжар Турсунов, Миржамол Қосимов ҳамда Алишер Жалилов сингари ижрочилар бўлса, бу клуб учун хунук статистика саналади. Демак, хилма-хилликнинг устига чизиқ тортиб, ёнига катта 0 қўйсак бўлади.

Бахтга қарши ҳимоядаги ишлар ҳам юришмаяпти. 2021 йил охиридаги 4 та муҳим баҳсда 7 та гол ўтказиб юборилгач, жамоанинг мудофаа чизиғи янгиланди. Андрей Мишенко, Анзур Исмоилов ва Абдулла Абдуллаев сингари янги номлар олиб келинган бўлса ҳам, Олмалиқ клуби янги мавсумдаги ҳеч бир ўйинни "қуруқ" тугата олмади.

Тажрибали мутахассиснинг ўзи бу борадаги саволга шундай жавоб қайтарди: "Мавсум эндигина бошланди, ҳали тугамади. Жўжани кузда санаймиз".

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бу жумлани ўтган йилнинг май ойида ҳам ишлатган (Термизда). Кузга бориб АГМК ўзи учун энг муҳим 2 учрашувни "Насаф" ва "Сўғдиёна"га бой бериб, халқаро майдон чипталаридан қуруқ қолган эди...

Мутолаа учун: "Барса"нинг буюк хатоси 

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика