


АГМК футбол жамоаси ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов ўғил фарзандлик бўлди. Ушбу қувончли воқеа билан АГМК аҳил жамоаси, сайтимиз ва ўзбек футболи мухлислари номидан бугун ота бўлган Миржамол Қосимов ҳамда янги туғилган чақалоқнинг бобоси Миржалол Қосимовни бешинчи набира билан табриклаймиз.



