UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  47 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

Қосимов Бақоевни юта оладими ёхуд АГМК - "Сўғдиёна" учрашувига превью Янгиликлар

Қосимов Бақоевни юта оладими ёхуд АГМК - "Сўғдиёна" учрашувига превью

Теглар :  СўғдиёнаАГМК
Ҳар қандай ибтидонинг интиҳоси бор. Кўз очиб юмгунимизча 2021 йилги Суперлига баҳслари финиш маррасига етиб келди.

Табиийки финишга биринчилардан бўлиб муддатидан аввал "Пахтакор" етиб келди. АГМК, "Насаф", "Сўғдиёна" эса иккинчи, учинчи бўлиб етиб келиш йўлида мавсум давомида бир-бирлари билан анча курашишди. Энди эса хулоса ясайдиган палла, хўш кумуш эгаси ким? Бу саволга биз эртага Олмалиқда бўлиб ўтадиган АГМК - "Сўғдиёна" учрашуви орқали билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар 

Шу кунгача жамоалар ўзаро 26 маротаба тўқнаш келишган бўлиб (1та ўйин кубок), АГМК 8та, "Сўғдиёна" 10та ғалабани тантана қилган. Қолган 8та учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган. Олмалиқликларнинг энг йирик ғалабаси 4:1, 3:0. Жиззахликларнинг энг йирик ғаласи 5:2. 

Биринчи даврадаги ўйин. 

СЎҒДИЁНА – АГМК 0:0

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Найим Қосимов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Бошланиш вақти: 20:00

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орифов(28.Эргаш Исмоилов,46), 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (18.Дарко Станоевич,84), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (14.Даниэль Насриддинов,87), 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (77.Саҳоб Рашидов, 70), 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 37.Алишер Пирматов,   25.Нодирбек Қўйбоқов,  63.Асил Бегимқулов, 88.Муҳсин Бозоров.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов - 5.Дилшод Жўраев ( 27.Мартин Боаке,82), 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов (4.Миржамол Қосимов,70 )- 28.Шоҳруҳ Гадоев, 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов,82), 10.Ҳусниддин Ғофуров (23.Йован Жокич, 70).

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 15.Аббос Отахонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 42.Нодир Абдураззоқов.

Огоҳлантириш: Элёр Орифов (45), Искандар Шайкулов (75)



ФАКТ! АГМК Миржалол Қосимов келганидан бери  "Сўғдиёна"ни юта олмаяпти 

АГМК 2019 йилда Миржалол Қосимов бош мураббийлигига ўтганидан бери 5 маротаба "Сўғдиёна" билан ўйнади. Уларнинг 3тасида дуранг, 2тасида эса "бўрилар" ғалабани ўз томонига оғдирганини айтиш жоиз. 

19.05.2019. АГМК - "Сўғдиёна" 0:2

27.08.2019. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0

07.03.2020. "Сўғдиёна" - АГМК 1:1

17.09.2020. АГМК - "Сўғдиёна" 1:1

31.07.2021. "Сўғдиёна" - АГМК 0:0 


Сўнгги ўйинлардаги кайфият ва турнир жадвали 

Қизиқ ҳолат, АГМК ҳам, "Сўғдиёна" ҳам сўнгги учрашувларини "Насаф"га қарши ўтказишди. "Аждарлар" Жиззахда кечган баҳсда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолган бўлса, Миржалол Қосимов шогирдлари Ўзбекистон кубоги ярим финалида аламли мағлубиятга учради. Кўриниб турибдики кайфият икки жамоада турлича. 

Суперлигада иккинчи ўрин масаласи ҳамон очиқ. Кумуш медалларни ким қўлга киритади?


Жамоалардаги йўқотишлар 

Кеча маълум қилганимиздек, эртанги ўйинда майдон эгаларига Санжар Турсунов сариқ карточкалари 4тага етгани боис ёрдам бера олмайди. Меҳмонларда ҳам Сардор Қулматовнинг сариқ карточкалари 4тага етгани боис учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. 


Ҳакамлар ҳақида  

Кумуш медаль учун кечадиган масъулияти юқори бўлган беллашувни бошқариш Зокир Қодиров бошқарувидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Тажрибали рефери бу мавсум "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинни бошқаргани йўқ. АГМК жамоасининг сафарда "Сурхон"га қарши ўтказган ўйинида Зокир Қодиров ишлаган. Унда эса олмалиқликлар сафардан 1:0 ҳисобида ғалаба билан ортга қайтган. 

АГМК – СЎҒДИЁНА

27.11.2021. ОКМК спорт мажмуаси.15:00

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Ҳусниддин Шодмонов, Дониёр Сайлалов, Достон Мирзараимов

Назоратчи: Марат Исмаилов

VAR ҳаками: Акобирҳўжа Шукуруллаев

VAR ассистент: Александр Сидоров

VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Лазиз Қўчқоров



Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика