UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  104 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси Янгиликлар

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси

Нукус шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича Қорақалпоғистон республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг очиқ турнири бўлиб ўтди.
“Соғлом бола йили”га бағишлаб уюштирилган мазкур мусобақанинг дастлабки босқичида 12 та жамоа тўрт гуруҳда иштирок қилди.

Сўнгра,  гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар олимпия тизимида баҳсларни давом эттиришди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда “Байтерак-1” (Нукус шаҳри) ва “Тахиатош-2”(Тахиатош шаҳри)  жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу ўйинда нукуслик ёш футболчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 3-ўринни эгаллашди. Ҳал қилувчи ўйинда  “Жайҳун”(2-сон БЎСМ, Нукус шаҳри) ва 2-сон БЎСМ терма жамоаси (Нукус шаҳри) рўпара келишди. Бу учрашувда терма жамоа аъзоларининг қўли балан келди, 2:0. Натижада, улар турнир ғолиби бўлишди. “Жайҳун” жамоаси шоҳсупанинг иккинчи қаторидан жой олди.

- Мусобақамиз юқори савияда ўтди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров. – Ўйинларни федерациямиз томонидан тасдиқланган малакали ҳакамларимиз бошқариб боришди. Турнирнинг ташкил этишдан асосий мақсад, мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини қизиқарли уюштиришга қаратилганди. Ишончимиз комилки, кўзлаган ниятимиз амалга ошди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика