UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Қорақалпоғистон футболи охирги 15 йилда қандай ютуқларни қўлга киритди? Янгиликлар

Қорақалпоғистон футболи охирги 15 йилда қандай ютуқларни қўлга киритди?

Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси охирги 15 йил ичида Республика миқёсида ўтказилган бир қатор мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди.

Қуйида бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

2002 йил. 9-10 ёшли ўсмирлар ўртасида Наманган шаҳрида ўтказилган “Футболимиз келажаги” мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди.

2002 йил. Наманганда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Универсиада” спорт ўйинларида 3-ўринни эгаллади.

2003 йил. II лига жамоалари ўртасида Бухорода ўтказилган Ўзбекистон кубогида 1-ўрин қўлга киритилди.

2006 йил. Қарши шаҳрида ўқувчилар орасида ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларида 2-ўрин эгалланди.

2007 йил. Тошкент шаҳрида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган Универсиада спорт ўйинларида 4-ўрин қўлга киритилди.

2008 йил. Нукус шаҳрида колледж ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” спорт ўйинларида ғолиблик қўлга киритилди.

2010 йил. Андижон шаҳрида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида бўлиб ўтган “Универсиада” спорт ўйинларида 2-ўрин эгалланди.

2011 йил. Термиз шаҳрида Колледж ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Баркамол авлод” спорт ўйинларида 3-ўрин эгалланди.

Тошкент шаҳрида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Камолот кубоги” мусобақасида 2012 йил учинчи, 2013 ва 2014 йиллари 4-ўринни эгаллашди.

2014 йили Тошкент шаҳрида колледж талабали ўртасидаги “Камолот кубоги”да 4-ўрин қўлга киритилди.

2014 йили Тошкент шаҳрида 11-12 ёшли ўсмирлар ўртасида “Футболимиз келажаги” фестивалида биринчи ўрин қўлга киритилди.

2016 йили Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Фағонада ўтказилган “Универсиада” спорт ўйинларида 4-ўрин эгалланди.

2016 йили Навоий шаҳрида қизлар ўртасида ўтказилган “Яшил майдон маликалари” мусобақаисда 2-ўрин қўлга киритилди.

2017 йили Тошкент шаҳрида колледж ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Камолот кубоги”да 3-ўрин эгалланди.

2017 йили. Нукусда 13 ёшли ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон биринчилигида иккинчи ўрин эгалланди.

Фактлар
- Қорақалпоғистон терма жамоасининг турли терма жамоалари охирги 15 йил ичида 3 та турнир ғолиби бўлиб, 5 та мусобақада кумуш ва яна 4 тасида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек 5 та мусобақада жамоа 4-ўринни эгаллаган.

- ОТМ талабалари ўртасида ўтказилган “Универсиада” спорт ўйинларида 1 кумуш, 1 бронза ва икки бора тўртинчи ўринни эгаллашган.

- “Камолот кубок”ларида 2 мартадан 3 ва 4-ўринлар қўлга киритилди.

Фурқат Юсупов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика