

Coca-Cola Суперлига. 21-тур
1 октябрь, жума
ҚЎҚОН-1912 – ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Александр Давиденко

Жамоаларнинг 1-даврадаги ўйини 12 май куни ўтказилган, унда пойтахт жамоаси йирик ҳисобда зафар қучган эди (0:3). Эътиборли жиҳати, "Қўқон-1912" ўшандан кейин ўтказилган барча ўйинларда рақиб дарвозасига йўл топишни уддалаб келмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасида қайд этилаётган энг узоқ голли серия айнан "шунқорлар"га тегишли (7 учрашув). Нима деб ўйлайсиз, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун "шерлар" голкиперини ҳам ранжита олишадими?



