UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  5 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5

“Қўқон-1912″дан болажонларга байрам совғаси Янгиликлар

“Қўқон-1912″дан болажонларга байрам совғаси

Бугун юртимизда “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” кенг нишонланмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ҳам ушбу байрам муносабати билан болажонларга ажойиб совға тайёрладилар.

Бугун Қўқон шаҳридаги 51-сонли мактабгача таълим муассасасида , “Қўқон-1912” клубига қарашли “Жажжи шунқорчалар” футболга ихтисослашган футбол гуруҳлари ўз фаолиятини бошлади. Ушбу муносабат билан 51-сонли мактабгача тарбия муассасасида байрам ташкил қилинди. Болажонлар эртак қаҳрамонлари билан рақсларга тушдилар ва уларнинг қўлидан турли совғалар олиб хурсанд бўлдилар.

Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва ҳалқ таълими бўлими ходимлари , шунингдек “Қўқон-1912” жамоасининг раҳбарлари иштирок этишди.  “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти Бахтиёр ака Толипов болажонларни бугунги байрам билан табриклаб , улардан келажакда юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган яхши инсонлар ва шаҳримизни дунёга танитадиган футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар.

Бундан буён ушбу таълим муассасида 3-7 ёшли болажонлар “С” лицензияга эга мураббий Муроджон Султонов қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганадилар.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика