UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  1 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   11 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  207 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  5 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  16

"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди

Ҳар бир футбол клубнинг рамзий-мажозий (лақаби) номи бор.

Айниқса бу мамлакатимизда урфга айланиб бормоқда. “Шерлар”, "Қалдирғочлар”, “Аждарлар”, “Лочинлар”, “Бургутлар” каби рамзий-мажозий номлар мухлисларга бугунги кунда яхши таниш бўлиб улгурди. “Қўқон-1912” футбол клуби ҳам аста-секин профессионаллик сари одимламоқда. Сайтимиз орқали жамоа учун рамзий-мажозий (лақаб) ном танланаётганини ва бунинг учун ишқибозлар ўртасида танлов бошлангани хусусида хабар бергандик.

Шундан сўнг электрон почтамизга ва клуб офисига кўплаб мурожаатлар бўлди. Биз эса улардан атига биттасини танлаб олишимиз лозим эди. Клуб раҳбарияти ва кенгаш аъзолари билан ўзаро маслаҳатлашган холда, “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номига тўхталдик.

Ушбу юзасидан клубимизга хат ёзган Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев танлов ғолиби деб топилди.

“Қўқон-1912” профессионал футбол клуби учун рамзий-мажозий номлар лойиҳасида иштирок этган Қўқон ўлкашунослик музейининг етакчи илмий ходими бўлган 80 ёшли тарихчи олим, ўзининг клуб офисига ёзган хатида “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номини изоҳлаб келтириб ўтган.

Унга кўра, “Қўқон-шунқорлари” (Кокандскый ястреби) лочиндан ҳам тез учар бўлган қушнинг номидир. 

Шу тариқа Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев клуб томонидан ўтказилган лойиҳа ғолиби деб топилиб, яқин орада жамоа томонидан мукофотланадиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика