

Янги йилда мустаҳкам соғлик, ишларингизда унум ва ҳаётингизда қувончлар тилаймиз. Муқаддас Она юртимиз доимо тинч, осуда, халқимиз дастурхони фаровон бўлиши барчамизнинг олий тилагимиздир!
Обод ва тинч юртга байрамлар ярашади, дейишади. Ҳақ гап. Ўзбекистонимизда ҳар бир шодиёна кўтаринки руҳда нишонланади. Қолаверса, янги – 2017 йилга ҳам ана шундай кўтаринки кайфият билан пешвоз чиқишга тўла ҳақлимиз.
Сизларга мустаҳкам соғлик, шоду-ҳуррамлик, бахт-саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.
Янги йилингиз муборак бўлсин!




