UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  1 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  6 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  7 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  20 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

"Қўқон-1912" янги йилдаги илк йиғинини бошлади Янгиликлар

"Қўқон-1912" янги йилдаги илк йиғинини бошлади

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари бугун Қўқон шаҳрида ўзларининг янги йилдаги дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

"Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотларда жами 20 нафар футболчилар иштирок этишди. 

Дарвозабонларимиз илк кундан тўлиқ таркибда шуғулланишди. Хуршид Хўжаев, Музаффар Абдуллаев ва Ислом Абдуллаев янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ яхши спорт формасида эканликлари кўриниб турди. 

Мураббийлар штаби ўтган йилги таркибнинг асосий қисмини сақлаб қолиш ҳамда айрим чизиқларга янги футболчиларни жалб қилишни мақсад қилишган. Бугунги машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган Билолхон Тошмирзаев ҳам иштирок этди. Шунингдек ёшлар таркибидан ҳам бир нечта иқтидорли футболчилар асосий жамоа машғулотларига жалб қилинган. Узрли сабабларга кўра бугунги машғулотларга етиб кела олмаган Мўмин Мелиев, Ойбек Рустамов эртага бўладиган машғулотларга қўшилишади.

Таркибга янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби бир нечта янги номларни жамоа кўригига таклиф қилишган. Биз уларни йиғин давомида сизларга таништириб борамиз. Жамоа етакчилари Мурод Холмуҳаммедов ва Александр Мерзляков машғулотларга бироз кейинроқ келиш учун мураббийлар штабидан рухсат олишган. Эртадан машғулотлар икки маҳалдан бўлиб ўтади. Дастлабки йиғинда асосан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга қаратилган машғулотларга кўпроқ урғу берилади", – дейилади "Қўқон-1912" матбуот хизмати берган хабарда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика