«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди

Khoja
15 янв 2025, 08:45
Янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этаётган «Қўқон-1912» жамоаси яна бир трансферни эълон қилди.

Қўқонликлар сўнгги икки мавсумда «Сўғдиёна»да ўтказган Жасур Ёқубов билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, футболчи профессионал фаолиятини айнан «Қўқон-1912» жамоасида бошлаган. 25 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум жиззахликлар сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: @FCKOKAND

Сўнгги янгиликлар

Барча ›