UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  180 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  18 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  43 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

“Қўқон-1912” – “Вилоят ҳоким кубоги-2019” соҳиби! Янгиликлар

“Қўқон-1912” – “Вилоят ҳоким кубоги-2019” соҳиби!

Бу жамоалар ўртасидаги ўйин ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган. “Вилоят ҳоким кубоги-2019” финали ҳам шундай тарзда ўтди.

Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди. 10-дақиқада рақиб дарвозасида хавфли вазият вужудга келди. Вакилларимиз жарима тўпидан кейин комбинация ижро этишди. Холмуҳаммедовдан тўпни қабул қилиб олган Маматхўжаевнинг кучли зарбасини “Нефтчи” посбони қайтаришга эришди. Таймнинг қолган дақиқалари ҳам “дерби”га хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Гоҳ у гоҳ бу жамоада тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдаланишга келганда жамоалар оқсашди. 42-дақиқада рақиб жарима майдончасида рақибларидан илдамроқ ҳаракат қилган Тимур Усмонов дарвоза томон зарба берди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим бошланишида футболчиларимиз ҳисобни очишди. “Нефтчи” ўйинчисининг қўпол хатосидан кейин Тимур Усмонов рақиб дарвозасини ишғол этди. 57-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 69-дақиқада футболчиларимиз ижросида чиройли комбинация кўрдик. Бердиевнинг зарбасидан кейин Турдалиев маҳорат кўрсатди. 81-дақиқада “Нефтчи” футболчиларида ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Тананниг зарбасига аниқлик етишмади.
Қолган дақиқаларда томонлар ҳарчанд ўринмасин, ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди ва “Қўқон-1912” жамоаси “Вилоят ҳоким кубоги-2019” ғолибига айланди. Қўқонликлар 2017 йилда ҳам ушбу совринни қўлга киритишганди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
Финал
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Александр Буров, Бахтиёр Шавкатов, Олим Тўйчибоев.
Гол: Тимур Усмонов - 48
“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов.
Захира: 77. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов,  41. Недо Туркович, 55. Суҳроб Неъматов,  78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Милош Николич.
“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Миржалол Неъматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5. Даврон Маматов, 6. Жамшид Қобулов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Идрис Бикмайкин, 18. Абдужамол Маназаров, 20. Диёр Ирматов, 44. Отабек Зокиров.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика