

Энди футболчиларга қисқа муддатли таътил берилади. 25 февралда жамоа аъзолари Қўқон шаҳридаги клуб қароргоҳига йиғилишади. Айнан шу кундан эътиборан Ўзбекистон чемпионати 1-тури доирасидаги “Обод”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарлик бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Олий лига-2016даги очилиш учрашуви 5 март куни Қўқондаги “Марказий” стадионда ўтказилади.



