"Қўқон-1912" Тошкентда йиғинни бошлади. Таркибда янги номлар бор

Iskandarov Abdulaziz
12 янв 2022, 13:31
"Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2-босқич машғулотларини бошлади.

 Жамоанинг мазкур босқичдаги машғулотлари Тошкент шаҳрида олиб борилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. Кеча Тошкент шаҳрида йиғилган футболчилар кечки пайт бир маҳал машғулот ўтказишган бўлса, бугундан машғулотлар икки маҳалдан олиб борилади. Куннинг биринчи ярмида тренажёр залида , куннинг иккинчи ярмида эса "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда тўп билан машғулотлар олиб борилади. 

Жамоа таркиби аста - секинлик билан мукаммаллаштириб борилмоқда. Тошкентдаги йиғинда жамоанинг етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамовлар билан бирга таркибга  бир қатор янги футболчилар ҳам қўшилишди. Қаршининг "Насаф", Бекободнинг "Металлург" жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев,  мухлисларга таниш бўлган ярим ҳимоячи  Собит Синдаров, шунингдек ярим ҳимоячи Санъат Шиховлар "шунқорлар"нинг машғулотларида иштирок этишяпти. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›