"Қўқон-1912": Тайёргарлик режасига ўзгартириш киритилди

Narzulla Saydullayev
16 фев 2017, 10:33
“Қўқон-1912” жамоаси Чирчиқ шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни давом этдирмоқда.

Тайёргарлик режасига баъзи ўзгаришлар киритилди. Жамоамизнинг ўртоқлик учрашувлари сони ошди. Эртага 17-февраль куни футболчиларимиз Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга чиқадилар. Бу учрашув ЖАР стадионининг машғулотлар майдонида бўлиб ўтади. Ўйин соат 15-00да бошланиши белгиланган.

Аввалдан режа қилинган “Шўртан”га қарши учрашув 18-февраль куни, соат 15-00 да Сергели даҳасидаги суъний қопламали майдонда бўлиб ўтади.

Шунингдек футболчиларимиз 20-февраль куни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши майдонга чиқишади. Сўнгги назорат учрашуви эса аввал хабар берганимиздек 23-февраль куни Қозоғистоннинг “Экибастуз” жамоаси билан бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›