

"Қўқон-1912" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" футбол клубини қабул қилади. Бу учрашув учун чиқарилган чипталар бугундан стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар доимгидек 10 000 ва 15 000 сўмдан сотиляпти.
Барча мухлисларни стадионга ташриф буюриб, футболчиларни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" ўйини эртага, 29 июль куни соат 19:00да бошланади.




