UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  1 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  2 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  9 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  6 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  22 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью Янгиликлар

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью

Суперлига 13-тур доирасида “Қўқон-1912” Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишади.

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг. 


14-учрашув
Бугунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасида 13 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг саккизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 28-14, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 25 очко, “Қўқон-1912” эса 13 очко тўплаган.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
18.03.2017  «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
24.04.2016 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 0:3
25.09.2015 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
19.04.2003 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3
30.11.2002 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 2:1
02.11.2000 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 5 ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган.


 
Учрашув ҳакамлари
Мазкур учрашувни ёш ҳакамлардан бири – А. Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Айтиш жоизки, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинида қанот ҳаками алмашган. Қанот ҳакамлари Р. Серазетдинов ва А. Усмонов 28 май куни Валентин Коваленко бошчилигида Туркия – Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинига таклиф этилган. Шу боис, ПФЛ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бу ҳакамлар ўрнига бошқаларни тайинлади. Яъни, Р. Серазетдинов ўрнига С. Улфатов, А. Усмонов ўрнига А. Цапенко.

Шунингдек, икки нафар назоратчилар ҳам жойларини алмашган. “Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинида назоратчилик қилишга тайинланган Ф. Абдуллаев “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви назортчиси А. Арутюнов билан ўрин алмашишди. Сабаби, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳсини ёш, истеъдодли ҳакам А. Шукуруллаев бошқаради. Бу ҳакамимиз эса ФИФАга тавсия этилмоқда. Бунинг учун ФИФА йўриқчиси ҳисобланган Ф. Абдуллаев унинг хатти-ҳаракатларини кузатиш, зарурат туғилганда тавсиялар бериш топшириғини олган.  
 
Суперлига
13-тур
 “Қўқон-1912” - “Қизилқум”
Ҳакамлар: 
А. Шукуруллаев, С. Улфатов, А. Цапенко, Р. Каримов.
Назоратчи – Ф. Абдуллаев.
Комиссар – Б. Арипов.  

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув 26 май шанба куни “Марказий” ўйингоҳда соат 18:53да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун соат 17:00да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика