UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  142 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  27 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

"Қўқон-1912": "Қизилқум" мағлубиятга учратилди Янгиликлар

"Қўқон-1912": "Қизилқум" мағлубиятга учратилди

Тошкент вилоятининг Қизилтоғ шаҳарчасида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаетган "Қўқон-1912" жамоаси бугун Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси билан назорат ўйинини ўтказди.

Учрашув ўртоклиқ мақомига эга бўлганлиги сабабли ҳар икки жамоа мураббийлари ўз ихтиёрларидаги барча футболчиларни майдонга туширишга ҳаракат қилишди. Қизикарли ўтган ўйин қўқонликларнинг устунликлари остида ўтди. Бу устунлик ҳисобда ҳам ўз аксини топди.

Қўқонликлар сафида иккинчи бўлимдан бошлаб майдонда ҳаракат қилган ҳимоячи Илья Ильин ҳужумда ҳам ўйнай олишини кўрсатиб қўйди. Истеъдодли футболчи ўйиннинг 73 ва 77-дақиқаларида икки бор "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилди. У ҳар икки голни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Навоийликлар таркибида тўпурар ҳужумчи Бахриддин Ваҳобов бугун миллий терма жамоа йиғинида бўлганлиги сабабли ўйинда қатнаша олмади. Қолган ҳужумчилар эса "Қўқон" дарвозасига йул топа олишмади ва ўйин 2:0 ҳисобида якунига етди.

Шунинг билан "Қўқон-1912" жамоасининг Қизилтоғдаги йиғини ўз якунига етди. Жамоа аъзолари эртага тиббий кўрикдан ўтишади. Навбатдаги йиғин эса 26 июлдан Қўқонда бошланади.
 
"Қўқон-1912" - "Қизилқум" 2:0
Ҳакамлар:
Р.Лутфуллин, С.Улфатов, Х.Уралов.
Голлар
: Илья Ильин 73, 77
"Қўқон-1912": А. Ашуров, Ж.Кимсанов, И.Голбан, О.Нурбоев, А.Киров, Ҳ.Эргашев, А.Николаев, С.Қобилов, М.Зокиржонов, А.Тўхтабоев, Н.Отақўзиев.
Захира: А.Бакланов, Р.Матниёзов, И.Комилов, Ш.Холматов, Н.Қўзибоев, С.Эминов, И.Ильин, Ф.Ҳасанбоев, Ф.Бобоқулов.
"Қизилқум": Э.Жабборов, Ф.Ҳайдаров, А.Рустамов, В.Шевченко, Р.Санаев, М.Қурбонов, Ш.Жўраев, А.Муҳиддинов, А.Деркач, Г.Квесивешвили, А.Усмонов.
Захира: А.Макосян, Д.Ҳамроев, Т.Дадашев, Ф.Қамбаров, Ғ.Жумаев, С.Холматов, Б.Мамиров, Н.Рахматуллаев, Б.Искандаров.


Акрамжон Мамадалиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика