UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  9 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  7 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  25 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3

"Қўқон-1912": Қийин ғалаба Янгиликлар

"Қўқон-1912": Қийин ғалаба

Фарғона Ҳокими кубоги доирасидаги "Цементчи" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

Учрашувни қувасойликлар фаол бошлашди. Дастлабки ўн дақиқа орасида “Цементчи” вакиллари катта куч билан олдинга ташланишди. Лекин ҳисобни очиш жамоамизга насиб этди. Отабек Зокиров 15-дақиқада қувасойликлар дарвозасини нишонга олди – 0:1.

32-дақиқада жарима майдончаси ичида Жалил Кимсанов қувасойлик футболчини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. Раҳматулло Мелибоевнинг ўн бир метрли нуқтадан берган зарбасини Ғайрат Ҳасанов қайтарди.

Иккинчи бўлим қувасойликлар устунлигида бошланди. Абдумалик Ҳакимов шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланишди. Аммо улардан омад юз угирди. 65-дақиқада Отабек Зокиров дублга эришиши мумкин эди. Қувасойликлар посбони тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. Лекин Отабек Зокировга теккан тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

85-дақиқада Отабек Зокиров ва Отабек Ҳайдаров ижросида ажойиб комбинация ташкил этилди. Ҳайдаров тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўймоқчи бўлди. Лекин Фаррух Турдалиев тўпни ушлаб қолди. Қолган дақиқалардан жамоалар бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Аммо мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади.

Иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонган жамоамиз очколар сонини олтитага етказиб олди.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”
“В” гуруҳи
2-тур
“Цементчи” – “Қўқон-1912-1” – 0:1 (0:1)
Голлар:
Отабек Зокиров-15.
Ҳакамлар: Азиз Толипов, Даврон Маматов, Акбар Солиев.
“Цементчи”: 22. Фаррух Турдалиев, 2. Жўрабек Ёқубов, 6. Азиз Маткаримов, 5. Абдухолиқ Қўрбонов, 15. Оқил Маҳмудов, 7. Алишер Файзуллаев. 4. Раҳматулло Мелибоев, 11. Эрбол Сейтназаров, 21. Элёр Мамасолиев, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 10. Элёр Акбаров.
Захира: 1. Илҳом Жуманов, 14. Сардор Сотиволдиев, 14. Нурлибек Таласбоев, 27. Исроил Турсунов, 19. Баҳдир Қодиров, 9. Жамшид Қобулов, 20. Давлатбек Ёрбеков.

“Қўқон-1912-1”: 21. Ғайрат Ҳасанов, 4. Ҳасан Асқаров,  5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов,11. Отабек Зокиров,14. Алибобо Раҳматуллаев, 15. Алишер Зиёвуддинов, 26. Абдул Азиз Юсупов, 49. Илҳом Комилов, 55. Ойбек Нурбоев, 91. Отабек Ҳайдаров.
Захира: 1. Руслан Матниязов, 8. Сардор Қаҳҳоров, 9. Носир Отақўзиев,  17. Азиз Тўхтабоев, 22. Ориф Мамажонов, 23. Фурқат Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика