"Қўқон-1912" "Пахтакор"дан яна бир футболчини олди
03 авг 2017 08:47
Янгиликлар
"Қўқон-1912" "Пахтакор"дан яна бир футболчини олди
Футболчилар Чирчиқ шаҳрида иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиришмоқда.
16-турда жамоа сафарда “Насаф” жамоасига қарши тўп суришади. Учрашувнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини барча жуда яхши тушуниб турибди. Шунинг учун “Кимёгар” стадионидаги машғулотлар анча жиддий тарзда ўтказилмоқда.
Кеча таркибимизга Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси тарбияланувчиси Хушнудбек Авилов қўшилди.
Келажаги порлоқ бўлиши кутилаётган иқтидорли, ёш футболчи жамоамизнинг ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида таклиф қилинди. Хушнудбек Авилов 1998 йилда туғилган бўлиб, ушбу мавсумда тошкентликларнинг асосий таркиб футболчисига айланган эди. Хушнудбек Авилов жамоамизга тўлиқ трансфер қилинди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар