

"Қўқон-1912" футбол клуби ЖЧ чиптасини ўзининг ашаддий мухлисига тақдим этди. Обиджон Мирзаев жамоанинг барча ўйинларида оилавий тарзда стадионга ташриф буюриб жамоани қўллаб-қувватлаб келади. Бу мухлис Россиянинг Калининград шаҳрида бўлиб ўтадиган Англия - Бельгия учрашувини бевосита стадионда томоша қиладиган бўлди.




