UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  1 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Рақамлар тилга кирганда Янгиликлар

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Рақамлар тилга кирганда

Теглар :  Қўқон-1912
Қўқонлик футбол мухлислари учун мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз.

Бу гал чемпионат давомида қайд этилган натижалар, қизиқарли фактлар хусусида сўз юритамиз.


Энг кўп қайд этилган ҳисоб

2017 йилги чемпионат давомида жамоамиз иштирокидаги ўйинларда 12 хил ҳисоб қайд этилган. Вакилларимизнинг еттита ўйини 2:1 ҳисобида якунланган. Учта баҳсда шу ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак, тўртта беллашувда рақибларга имконият бой берилган.

Бешта учрашувимиз 1:1 ҳисобида интиҳо топган. Тўртта учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилган.

Қолган натижалар қуйидагича: 1:0, 3:2, 0:0, 3:1, 2:0 икки мартадан, 4:2, 4:1, 5:2, 2:2 ҳисоблари бир мартдан қайд этилган.
 
Голсиз ўйин

Мавсум давомида вакилларимиз олтита ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади, Бу баҳсларнинг иккитасида ҳисоб очилмади. Қолган 24 та учрашувларда футболчиларимиз гол уришни уддалашди.

Ўз навбатида олтита ўйинда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганмиз.


Хет-трик ва дубллар

Суҳроб Бердиев битта ўйинда учта гол урган жамоамизнинг ягона футболчиси бўлиб турибди. Бердиев 7-тур доирасидаги “Металлург”га қарши кечган ўйинда бекободликлар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди.

Бундан ташқари, жамоамиз тўпурари “Шўртан” билан Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда рақиб дарвозасига иккита тўп киритган.

Носир Отақўзиев ҳам ушбу мавсумда бир марта дублга эришди. Жамоамиз сардори “Нефтчи” дарвозасини бир ўйинда икки бор аниқ нишонга олган.


Пенальтилар

Якунига етган мавсумда футболчиларимиз рақиблар дарвозасига беш марта пенальтидан тўп киритишди. Барча пенальтиларни Мурод Холмуҳаммедов амалга оширган. Холмуҳаммедов “Сўғдиёна”га қарши ўтказилган ҳар икки учрашувда ҳам пенальтидан гол урган.


Сериялар

Жамоамиз биринчи даврада қаторасига 11 та учрашувда мағлубиятга учрамади. Бундан ташқари, қаторасига 14 та учрашувда рақиб дарвозасига тўп киритилди. Биринчи даврада футболчиларимиз сафардаги ўйинларнинг бештасида (кетма-кет бешта ўйин) мағлубиятга учрашмаган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика