

Қуръа ташлаш маросими жуда яхши ташкиллаштирилди. ПФЛ бу борада анча илгарилади деб бемалол айта оламиз. Маросимнинг тўғридан-тўғри трансляция қилингани, бошловчиликка таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевни таклиф этилиши, хуллас ташкилий ишларга «5» баҳо.
Қуръа бизнинг жамоамиз учун қандай ҳолатни тақдим қилгани ҳақида нима дейиш мумкин. 1-турда Бухорода жиддий тўқнашув бўлади. Бу ўйин биздан кўра мезбонларга қийинроқ бўлади деб ўйлайман, чунки улар ўз мухлислари қаршисида бироз босим остида қолишлари мумкин. Умуман олганда бу мавсум ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди. Қайсидир жамоанинг осонгина ғалаба қозонишини тахмин қилиб бўлмайди, - дейди Акрамжон Мамадалиев.




