UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  0 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  4 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  23 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  102 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  3

"Қўқон-1912" "Локомотив"га қарши ўтган йилги ишини такрорлай оладими? (превью) Янгиликлар

"Қўқон-1912" "Локомотив"га қарши ўтган йилги ишини такрорлай оладими? (превью)

Суперлига 7-тур доирасидаги 2 кун ўйинлари "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви орқали давом эттирилади.

Аслида мазкур баҳс тақвим бўйича Қўқонда ўтказилиши керак эди. Бироқ Қўқондаги стадион майсаси ҳали тўлиқ тайёр ҳолатда бўлмагани туфайли жамоалар биринчи даврадаги тўқнашувда мезбон мақомини алмаштиришди. Бугун "Қўқон-1912" Тошкентда "Локо" меҳмони бўлса, иккинчи даврада "темирйўлчилар" Қўқонга сафар қилишади.

ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бугун чемпионатда энг кўп гол урган ва ҳозирча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар ўзаро беллашишади.

Андрей Фёдоров қўл остидаги "Локомотив" чемпионатда дастлабки турда "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан кейин ғалабали йўлга ўтиб олган бўлса, "Қўқон-1912" учун мавсум муваффақиятсиз давом этмоқда. Жамоа ҳозирга қадар фақатгина бир ўйинда, Навоийдаги "Қизилқум" билан бўлган баҳсда зафар қучишни уддалаганди. Шунингдек, дастлабки турда "Навбаҳор" билан Тошкентда, "Андижон" билан эса Фарғонада дуранг қайд этишган. Қолган учрашувларда эса қўқонликлар рақибларига ("Бухоро", АГМК, "Металлург") имкониятни бой беришган. Шу тариқа 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида охиргидан бир поғона тепа бўлган 13-ўринда боришмоқда. Бугунги эҳтимолий ғалаба қўқонликларга турнир жадвалининг юқори 10талигига кўтарилиб олиш имкониятини беради.


"Локомотив" эса "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан кейин қаторасига 5 ўйинда "Навбаҳор", АГМК, "Андижон", "Бухоро" ва "Қизилқум"ни мағлуб этишди. Турнир жадвалида эса 15 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада боришмоқда. Бугунги эҳтимолий ғалаба уларни "Пахтакор"га яқинлашиб олишларига замин яратади.


Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 4', Диёр Туропов - 28'

Суперлига. 7-тур

02/05/2019, 18:30

2
:
2
Тугади

Қўқон-1912

Ойбек Рустамов - 30', Шаҳбоз Эркинов - 90'

45'
90'
4'  Темурхўжа Абдухолиқов
4'  Ҳусниддин Ғофуров
28'  Диёр Туропов
28'  Темурхўжа Абдухолиқов
29'  Диёр Туропов
46'  Жамшид Искандеров (Авазбек Ўлмасалиев)
53'  Темурхўжа Абдухолиқов
60'  Олег Зотеев
65'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
77'  Игорь Йелич (Йован Жокич)
22'  Милош Николич (Жасур Ҳасанов)
30'  Ойбек Рустамов
30'  Суҳроб Бердиев
62'  Жавоҳир Эсонқулов (Беҳруз Садиллоев)
90'  Шаҳбоз Эркинов
90'  Шаҳбоз Эркинов (Темур Усмонов)



Гарчи мазкур тўқнашувда фаворит жамоа номи аниқ бўлсада, "Қўқон-1912" жамоасини ҳисобдан чиқаришга эрта. Чунки айнан қўқонликлар ўтган йили ҳам амалдаги чемпионга қарши меҳмонда дуранг натижасини қайд этишганди. Таркибдаги танлов, ижрочилар ва ўйин борасида ҳам "Локо" рақибидан анча устун. Бироқ "Локомотив"нинг бўш нуқтаси бу бутун ўйинни бир меъёрда ушлаб туролмаслик. Яъни учрашув давомида барқарорлик етишмаяпти. "Қизилқум" устидан ғалаба қозонилган баҳсда ҳам жамоа иккинчи таймни нисбатан анча бўш ўтказди. Ташаббус рақибга бериб қўйилди. Умуман ғалаба қозонган бошқа ўйинларда ҳам "Локомотив" бир бўлим яхши ўйнаса, иккинчи таймда жамоа бўшашиб қолмоқда. "Қўқон-1912" жамоаси рақибнинг мазкур бўш жиҳатидан фойдаланишга уриниб кўрса ажаб эмас.


"Қўқон-1912" жамоасининг бўш нуқтаси табиийки "Локо"га нисбатан анча кўп. Айниқса ҳимоядаги муаммолар энг катта бош оғриққа айланган. Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов ҳозирга қадар учта дарвозабон хизматидан фойдаланиб кўрди. Майдонга тушган барча кипер хатолари боис жамоа ютқазиб келмоқда. Ўтган йилги асосий посбон Ўткир Юсуповнинг "Қўқон-1912"дан кетгани жамоага қимматга тушмоқда. Шунингдек, жамоада ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи етишмаяпти. Етакчи саналган Мурод Холмуҳаммедов мудофаа чизиғи вакили эканлигини инобатга олсак, майдон марказида жамоани бошқарадиган футболчи топилмаяпти. Агарда мазкур хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарилиб бугунги ўйинга ёндошилса, бу "Қўқон-1912"га "Локо" билан бўладиган баҳсда ёрдам бериши мумкин.


Факт: "Қўқон-1912" ўтган мавсумда Тошкентда "Локомотив"дан очко олган дастлабки жамоага айланганди.

Факт: "Локомотив" айни пайтда чемпионатда энг кўп гол урган уч жамоадан ("Пахтакор" ва "Металлург") бири бўлиб турибди - 13

Факт: "Қўқон-1912" чемпионатдаги энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа - 14

Факт: "Қўқон-1912" ҳозиргача қўлга киритган 5 очкодан 4тасини меҳмондаги ўйинларда тўплаган.

Факт: Темурхўжа Абдухолиқов (қаторасига 5 ўйиндан буён тўп киритмоқда) гол урган ўйинларда "Локомотив" узлуксиз ғалаба қозонмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика