"Қўқон-1912": Жамоа эртага Тошкентда йиғин бошлайди

Narzulla Saydullayev
3 янв 2015, 08:49
“Қўқон-1912” жамоаси эртадан иккинчи йиғинга киришади.

Жамоанинг бу галги йиғини Тошкент шаҳрида 4-21 январь кунлари бўлиб ўтади. Эртага жамоа аъзолари “Ўзбекистон” меҳмонхонасига тўпланишади. 5 январь куни футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади. Кейин эса машғулотларга киришилади.

Муроджон Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар штаби иккинчи йиғин давомида тўртта ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштиришмоқда.

Шунингдек, таркибда ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Булар ҳақида кейинроқ сайтимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›