

Футболчилар эратага сўнгги йиғинни бошлашади. Тўртинчи йиғин 28 февралга қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Эртага пойтахтимизга йиғилган футболчилар “Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар” мавсузида ўқув-амалий семинарида иштирок этишади.
11 февралдан машғулотлар бошланади. Сўнгги йиғин давомида тўртта назорат учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган. 13 февраль куни жамоа “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушади. 14 февраль кунги рақиб сифатида – Самарқанднинг “Динамо” жамоаси танланган. 18 февраль куни эса Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан куч синашади. Ниҳоят, 23 февраль куни бўлиб ўтадиган сўнгги назорат учрашувида Қозоғистоннинг “Экибастуз” жамоаси рақиб вазифасини ўтаб беради.




