"Қўқон-1912": Бугун тўртинчи йиғин бошланади
08 фев 2016 07:41
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Бугун тўртинчи йиғин бошланади
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари сўнгги йиғинга киршади.
Жамоамизнинг мавсум олдидан ўтказилаётган тўртинчи йиғини Тошкентда ташкил этилади. 21 февралга қадар давом этадиган йиғинда тўртта назорат учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мураббийлар штаби селекция ишларига ҳам жиддий эътибор қаратишган. Таркибда бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионалар лигаси саралаш босқичи доирасдаги “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашувини вакилларимиз бевосита стадионда кўзатиш имкониятига эга бўлишди.
Муҳиддин Абдувалиев бошчилигидаги ўринбосарларимиз эса тайёргарликни Қўқон давом эттиришмоқда. Ўринбосарларимизнинг машғулотлари “Кимёгар” стадионида ўтказилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар