UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  0 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0

“Қўқон-1912” – АГМК: Ўзаро ўйинлар тарихидан Янгиликлар

“Қўқон-1912” – АГМК: Ўзаро ўйинлар тарихидан

Суперлига 17-турини вакилларимиз Қўқонда АГМК жамоасига қарши майдонга тушишади.

Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида етти марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг биттасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 9-6  АГМК фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз беш очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 14очко мавжуд.

Барча учрашувлар:
18.04. 2015 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 2:1
26.08. 2015 – Қўқон -1912 – Олмалиқ – 0:1
30.06.2016 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 3:2
22.11.2016 – Қўқон-1912 – Олмалиқ – 2:1
25.05.2017 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 0:0
25.11.2017 – Қўқон-1912 – Олмалиқ – 1:2
12.04. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0
 
Шерзод Қосимов Қўқондаги баҳсга тайинланди
18-19 июль кунлари Суперлигада 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувларни бошқариб борадиган ҳакам, назоратчи ҳамда комиссарлар маълум бўлди. Унга кўра, 18 июль куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – АГМК ўйинини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Қизиқ жиҳати шундаки, ушбу рефери мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувини ҳам бошқарган.

Бундан ташқари, 6 май куни бўлиб ўтган “Пахтақор” –  “Қўқон-1912” учрашувида айнан Шерзод Қосимов ишлаган эди.

Ушбу ҳакам бошқарган ҳар икки баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этилган.


Суперлига
17-тур
18 июль, чоршанба
“Қўқон-1912” — АГМК
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Даврон Акмалов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Бобур Ҳайдаров.

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 18 июль куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:00да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосалари майдонга тушишади. Ўйин Учкўприкдаги “Марказий” стадионда соат 17:45да старт олади.

Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика