UZ

Сўнгги янгиликлар

09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  1 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  2 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  0 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Экитикедан дубль  5 02:55Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди  43 01:00Ла Лига. "Атлетико" 19-ўриндаги "Леванте"ни мағлуб эта олмади  1 00:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 0:2ни 3:2га айлантириб ғалабага эришди  16 23:30Эстевао "Челси"ни тарк этди  7 22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  1 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  3 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6

"Қўқон-1912": 2015 йилги мавсумда 12-ўрин Янгиликлар

"Қўқон-1912": 2015 йилги мавсумда 12-ўрин

Теглар :  Қўқон-1912
Узоқ йиллик танаффусдан кейин кучлилар сафидга қайтган “Қўқон-1912” жамоаси дебют мавсумда 12-ўринни қўлга киритди.

Жамоамиз учун чемпионат баҳслари икки хил ўтди, дейиш мумкин. Биринчи даврада қўқонликлар 11 очко жамғаришган бўлишса, иккинчи даврада очколар сони 20 тани ташкил этди.

30 турдан кейинги статистик ҳолат: 9 ғалаба, 4 дуранг,  17 та мағлубият. Тўплар нисбати: 31-52. Очко: 31. Ўз майдонимиздаги кўрсаткич 6 ғалаба уч дуранг ва 6 мағлубият. Сафардаги кўрсаткич: 3 ғалаба бир дуранг ва 11 мағлубият. Энг қизиғи, чемпионлик учун кураш олиб борган жамоалар Қўқонда қимматли очколарини йўқотишди. Биринчи даврада “Пахтакор” билан 2:2 ўйнаган бўлсак, иккинчи даврада худди шундай ҳисоб “Локомотив” билан бўлган учрашувда қайд этилди.

Шунингдек, мавсум 2015 да жамоамиз тарихий ғалабага эришди. Аниқроғи, Фарғонада “Нефтчи”ни кичик ҳисобда энгиб, ўзаро ўйинлардаги ғалабасиз серияга барҳам берилди. Носир Отақўзиев, Игорь Голбан, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов, Сардор Эминов, Жалил Кимсанов, Азиз Ашуров, Отабек Ҳайдаров, Баҳодир Акрамов, Илья Илиьн, Алексей Николаев каби ўйинчилар мавсумни кўтаринки руҳда ўтказишди. Дебютант бўлишига қарамай, “Қўқон-1912” сафида икки нафар хорижлик легионер футболчилар тўп сурди. Булар, Владимир Аргун ва Игорь Голбан. Биринчи даврада жамоамизни Владимир Аргун, Иззатбек Ғаниев, Хуршид Мухторов, Қаҳрамон Муҳаммаджоновлар тарк этишган. Давралар оралиғидаги танаффус чоғида сафимизга Отабек Ҳайдаров, Ойбек Нурбоев, Суҳроб Қобилов, Илҳом Комилов ва Асилбек Омоновлар келиб қўшилишди.

Умуман олганда, “Қўқон-1912” жамоасининг чемпионатдаги иштирокини яхши баҳолаш мумкин. Жамоамизда сўнгги тур олдидан ўзгариш содир бўлганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. 29-турдаги “Сўғдиёна” билан бўлган ўйиндан кейин Рустам Абдуллаев вазифасидан озод этилди. Айни дамда янги мавсумда жамоани ким бошқариши борасида музокаралар давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, жамоамиз кейинги мавсумга тайёргарликни 19 декабрдан бошлайди.

Айтганча, бутун мавсум давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаб кетган фидойи мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Жамоамизнинг ғалабаларида уларнинг ҳам ҳисссалари катта.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика