

Таркибга эътибор қаратадиган бўлсак, бир қатор янги футболчиларни кўриш мумкин.
Хусусан ўтган мавсум “Сурхон”да ўйнаган дарвозабон Сардор Қобулжонов билан Азамат Алланиязов айни дамда бухороликларнинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Мухлисларга яхши маълумки, Қобулжонов яқин-яқингача “Андижон” сафида шуғулланаётганди. Бироқ у кейинчалик қарорини ўзгартириб, собиқ жамоасига қайтди.
Бундан ташқари 2019 йилги мавсумни “Андижон”да ўтказган ҳимоячи Аброр Хосинов ҳамда “Қўқон-1912” билан хайрлашган ўнг қанот ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов бугунги кунда “Бухоро” ўқув-йиғинида иштирок этаётганини кўриш мумкин.




