

Бўлиб ўтган санаси номаълум бўлган "Ноттингем Форест" ҳамда "Лестер Сити" ўртасидаги баҳсда қор бўрони дақиқа сайин кучайиб борарди. Майдонда кўриш даражаси жуда паст эди. Иккинчи бўлимни бошида ҳакам ўйинни тўхтатишга қарор қилди. Ўн дақиқа ўтганидан сўнг кийиниш хонасида ўтирган "Лестер" футболчилари дарвозабон йўқлигини сезиб қолишди. Ҳамма уни излашга киришиб кетди ва бир неча дақиқадан сўнг посбонни дарвозани олдидан топишди. Унга ҳаммасини тушунтиришганидан сўнг, дарвозабон шундай деди: "Айтдим, бизни ҳужумчилар бунчалик кучли эмасди".




