UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

"Қизиқарли факт". Арсен Венгерни жароҳатлашига оз қолган Ҳабиб Коло Туре ҳақида Янгиликлар

"Қизиқарли факт". Арсен Венгерни жароҳатлашига оз қолган Ҳабиб Коло Туре ҳақида

"Қизиқарли факт" рукнининг 2-сони "Championat.asia" сайти орқали эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

Бугунги қаҳрамонимиз фаолияти давомида "Арсенал" (2002-2009), "Манчестер Сити" (2009-2013) ва "Ливерпуль" (2013-2016) каби клубларда фаолият олиб борган ҳимоячи Коло Туре бўлади.

Коло Туренинг икки нафар укаси ҳам профессионал футбол билан шуғулланишган. Биринчиси "Барселона" ва "Манчестер Сити"даги фаолияти билан сизга яхши таниш бўлган Ньеньери Яя Туре. Оиланинг учинчи фарзанди Ояла Ибрагим Туре эса "Ницца", "Металлург" (Донецк), Сурия, Миср, Ливия ва Ливан клублари шарафини ҳимоя қилган. У 2014 йил (28 ёшида) саратон туфайли вафот этди.

Бир пайтлар "Манчестер Сити" мухлислари ака-ука Коло ва Яя Турелар ҳақида қўшиқ куйлашарди.

Коло 2002 йил "Арсенал" сафидаги илк машғулотида шу қадар жаҳд билан ҳаракат қилдики, дастлаб жамоа ҳужумчиси Деннис Бергкампни жароҳатлаб, бироздан кейин "тўпчилар" бош мураббийи Арсен Венгернинг оёғига ҳам зарба берди.

 "Арсенал" уни 2002 йилда "АСЕК Мимозас" клубидан 150 минг фунт стерлинг эвазига харид қилганди. Лондон клуби 7 йилдан кейин унинг трансферидан 100 баробар кўпроқ даромад қилган. 

Коло Туре "Арсенал", "Манчестер Сити" ва Кот д’Ивуар терма жамоаси сардори бўлган. 

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Сеск Фабрегаснинг эслашича, у жамоадошларининг хатоларини ҳар доим "юмшоқлик билан" танқид қилган. "Манчестер Сити" сафидаги машғулотлардан бирида эса Эммануэль Адебайор билан ёқалашиб кетган.

Коло Туре 2011 йилда допинг-тестидан ўтолмагани боис 6 ойга футболдан четлатилган эди.

Собиқ футболчи ислом динига эътиқод қилади.

Дарвоқе, у бугунги кунда "Лестер" устози Брендон Рожерснинг ёрдамчиси ҳисобланади.

"Қизиқарли факт". "Бунёдкор"нинг бразилиялик мураббийи ҳақида (1-сон)

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика